Поп тумани Кенагас маҳалласида тиббиёт мутахассислари томонидан аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бирламчи ва сурункали касаллиги мавжуд бўлган фуқаролар лаборатор ва инс­трументал текширувлардан ўтказилиб, таҳлил натижалари тор доирадаги мутахассислар иштирокида ўрганилди.

Кўрикда аниқланган ҳасталикларни амбулатор ва стационар шароитларда даволаш, назорат қилиш, соғломлаштиришни ташкиллаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилди.