"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоят қон қуйиш марказида "Биз – донормиз!" шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ҳудудий ФҲДЁ архиви, Давлатобод тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, сиёсий партиялар, жамоатчилик гуруҳи аъзолари ва хайрихоҳлар иштирок этдилар.
Ҳар бир қатнашчи жамғарилган қон заҳираси қайсидир инсонларнинг саломатлигини тиклашга, умрини узайтиришга ёрдам беришини дилдан ҳис этди. Яхши ният билан ташкилланган акцияда икки юз нафарга яқин кўнгилли қатнашди.
Меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар беморлар дардига шифо топиш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда жуда зарурдир.