Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида тиббиёт ходимларининг II вилоят спартакиадаси бўлиб ўтди.

Беллашувнинг ҳудудий бос­қичларида 15 минг нафардан ортиқ саломатлик посбони спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, мини футбол турлари бўйича куч синашди. Ғолибликни қўлга киритган 300 дан зиёд тиббиётчи вилоят босқичида иштирок этишга муясар бўлди. Тадбирнинг очилиш маросими уларнинг тантанали саф тортишидан бошланди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Алиёр Нуралиев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Аббос Мамадалиев ҳамкорликда йўлга қўйилган спартакиада даволаш-профилактика муассасалари ходимлари саломатлигини мустаҳкамлаш, фаолият самарадорлигини ошириш, жамоаларда аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришдаги аҳамияти катта бўлаётганини эътироф этиб, бу галги дўстона баҳслар ҳам ғоят самарали кечишини таъкидладилар.

63 аёл, 241 эркак қатнашчи спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, мини футбол турлари бўйича астойдил куч синашдилар. Қизғин ва мароқли беллашувлар барчага жисмоний жўшқинлик, руҳий бардамлик ва касбу касбдошлари билан фахрланиш туйғуларини бахш этди.

Етук мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, қуйидаги натижалар қайд этилди.

 

СТОЛ ТЕННИСИ (эркаклар):

1-ўрин. Жамшид Абдулҳакимов, вилоят СЭО ва ЖСБ ходими.

2-ўрин. Баҳром Кучманов, 2-вилоят СҚК шифохонаси врачи.

3-ўрин. Санжар Неъматов, вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси назоратчиси.

 

СТОЛ ТЕННИСИ (аёллар):

1-ўрин. Маҳмудахон Собирова, Чуст ТТБ ҳамшираси.

2-ўрин. Раҳима Турсунова, РШТЁИМ НФ ҳамшираси.

3-ўрин. Гулноза Бўрибоева, Янгиқўрғон ТТБ ҳамшираси.

 

ШАШКА (эркаклар):

1-ўрин. Маъруфжон Шокиров, вилоят СЭО ва ЖСБ врачи.

2-ўрин. Обиджон Нурматов, вилоят РИО БСИАТМ Наманган филиали муҳандиси.

3-ўрин. Муҳаммадали Сиддиқов, РШТЁИМ НФ ҳайдовчиси.

 

ШАШКА (аёллар):

1-ўрин. Назира Жўраева, Наманган ТТБ ҳамшираси.

2-ўрин. Зулфия Тўйчибоева, РШТЁИМ НФ ҳамшираси.

3-ўрин. Наргиза Жўраева, Бешкапа болалар сиҳатгоҳи ишчиси.

 

ШАХМАТ (эркаклар):

1-ўрин. Икромжон Дадахонов, Учқўрғон ТТБ муҳандиси.

2-ўрин. Бурхонжон Абдуллаев, ВКТТМ ходими.

3-ўрин. Иброҳимжон Ҳомидов, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врач эпидемиологи.

 

ШАХМАТ (аёллар):

1-ўрин. Гулшода Маҳкамова, Янгиқўрғон ТТБ, Ғовазон ОШП ҳамшираси.

2-ўрин. Умида Қосимова, Чуст ТТБ ҳамшираси.

3-ўрин. Раъно Бозорова, вилоят СЭО ва ЖСБ санитария врачи ёрдамчиси.

 

МИНИ ФУТБОЛ:

1-ўрин. Поп ТТБ жамоаси.

2-ўрин. Чортоқ ТТБ жа­моаси.

3-ўрин. Янгиқўғон ТТБ жа­моаси.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Барча турлар бўйича биринчи ўринни қўлга киритган тиббиёт ходимлари спартакиаданинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Улар мамлакат миқёсида ҳам ғалаба қозонишларига тилакдошмиз.

 

 

Дилором МАМАТХОНОВА,

ВССБ бўлим бошлиғи, ташкилий қўмита координатори:

– Дунё миқёсида турли касалликлар хавфи ортаётгани Ўзбе­кис­тонда ҳам аҳолининг соғ­лиғи, соғлом ҳаёт кечириш даражасини яхшилашни тақозо этади. Шу боис, Президентимизнинг "Соғ­лом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармонида уқтирилганидек, фуқароларни соғлом турмуш тарзи кўникмаларига одатлантириш, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш муҳим. Ана шу мақсадда ўтган йилдан тиббиёт ходимларининг республика спартакиадаси жорий қилингани нур устига аъло нур бўлди. Илк тадбирда иштирокчилар 12 минг нафарни ташкил этган бўлса, бу галгисида 15 мингдан ортди. Бу эса спартакиада саломатликни мустаҳкамлаш ва фаолият самарадорлигини ошириши билан тобора кўпчиликда қатнашиш иштиёқини уй­ғотаётганини кўрсатади.

 

Шокиржон ҚОРАБОЕВ,

вилоят жисмоний-тарбия фахрийлари кенгаши раиси:

– Бу тадбир 2023 йилдаёқ вилоятимиз тиббиётчилари хоҳиш-истакларига айнан монанд эканлиги, бардавом анъанага айланиши яққол намоён бўлган эди. Спартакиадани низом талаблари асосида, юксак савияда ўтказишга биз жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари масъулмиз. Шу боис саломатлик посбонларига дастурга киритилган спорт турлари талаблари, беллашувлар қонун-қоидаларини муфассал тушунтириш, амалий кўникмалар ҳосил қилишларига кўмаклашиш, ниҳоят, мусобақалар белгиланган қатъий тартиблар, ҳалоллик принципларига биноан ўтишини таъминлаб келмоқдамиз. Бу хайрли ишга энг тажрибали мураббийлар, вилоят ва республика тоифасидаги ҳакамлар жалб этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, спортни оммалаштириш барчамизнинг вазифамиз, бурчимиз. Умумий мақсадимиз – халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ва бахтли яшашини таъминлашдир.

Муҳаммаджон ОБИЛОВ.