Янгиқўрғон тумани маданият марказида вилоятимиз тиббиёт жамоатчилиги иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси вилоят бўлими ишини кучайтириш масалалари муҳокама этилди. Тадбирни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ўринбосари Васила Тожибоева кириш сўзи билан очди.
Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси раҳбарининг ўринбосари Холида Шайхова мазкур жамоат ташкилотининг мақсад ва вазифалари, шифокорлар фаоллигини янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида маъруза қилди. Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси Наманган бўлими бошлиғи Дилором Маматхонова олиб борилаётган фаолият ва тузилма ишини янги босқичга кўтариш билан боғлиқ вазифаларга тўхталди.
Йиғилишда ассоциация билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикрлашиб олинди.