Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг ривожланиб бораётгани аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширмоқда.

Давлатобод туманида янги фаолият бошлаган "Kardio-mir" тиббиёт маркази ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Умумий қиймати 7 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида қурилган икки қаватли бино энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган марказ тақдимотида вилоят сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Марказда 25 та янги иш ўрни яратилган. Ушбу тиббиёт маркази учун зарур бўлган технологиялар Германия ва ХХРдан келтирилган. Бу эса юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имко­ниятини яратади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.