Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги байрами арафасида Норин туманида мукаммал таъмирдан чиқарилиб, замонавий кўринишга келтирилган 18-оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.

Тиббиёт маскани қайта қурилишига Инвестиция дастури дои­расида 3 миллиард 152 миллион сўм  йўналтирилди. Мазкур поликлиника 15 минг нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатади. 100 қатновга мўлжалланган тиббиёт масканида барча қулайликлар муҳайё. Ёруғ ва шинам хоналар замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланган.

Янги таъмирдан чиқарилган поликлиника биносининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг  ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, туман сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида фойдаланишга топширилган мазкур тиббиёт маскани аҳолига байрамона қувонч улашди.