Чуст туманида 49-сонли оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида мазкур шифо масканининг тақдимоти қарийб 16 минг нафар аҳолиси бор Ғова қишлоғида яшовчилар учун катта тантанага айланиб кетди.

Тадбирнинг очилиш  маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, кейинги йилларда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор, аҳолини рози қилиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталди.

Тадбирда сўзга чиққан нуронийлар марказдан анча олис жойлашган ҳудуд аҳолиси учун кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари "Газ таъмир-пардоз" МЧЖ  бунёдкорлари томонидан бажарилди. Поликлиникани янги қиёфага келтириш учун Инвестиция дастури асосида  2 миллиард 617 миллион сўм маблағ сарфланди.

Кунлик 100 қатновга мўлжалланган тиббиёт масканида барча қулайликлар муҳайё. Ёруғ ва шинам хоналар замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланган.

Чуст тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.