Наманган вилоятида санитария хизмати муассасаларини "Намунали муассаса"ларга айлантириш борасида кенг кўламда ишлар давом эттирилмоқда. Хабарингиз бор, яқинда вилоятда бу борада республика миқёсида амалий кўргазмали семинар ташкил этилиб, бошқарманинг Уйчи ва Учқўрғон тумани бўлимлари фаолияти ўрганилганди.
Вилоятда айни кунларда санитария хизмати самарадорлигига эришиш ва "Намунали муассаса"лар сонини янада кўпайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бошқарманинг ишчи гуруҳи куни-кеча Косонсой туманида бўлиб, бўлимнинг фаолияти билан батафсил танишди. Қўмита раиси Баҳодир Қаҳрамонович Юсупалиевнинг туманга ташрифи чоғида берган топшириқ ва таклифлари ижроси ўрганилди. Муассаса биноси, бўлим ва лабораториялар таъмирдан чиқарилган.Керакли замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Мутахассис ва ходимларга етарли шароитлар яратиб берилган. Бўлимда "Устоз ва шогирд" анъанаси доирасидаги ишлардан ҳам ибрат олса арзийди. Умуммиллий "Яшил макон" лойиҳаси асосида 2700 кв метр майдонда яратилган боғдан самарали фойдаланиш тажрибасини вилоятга татбиқ этиш таклифи билдирилди.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллигини нишонлашга пухта ҳозирлик кўраётган косонсойлик санитария ходимлари жамоасининг фаолияти ишчи гуруҳ томонидан ижобий баҳоланди ҳамда "Намунали муассаса"лар қаторига муносиб деб топилди ва тавсия этилди.
Бошқарманинг ахборот хизмати.