"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2023 йил 2-босқичида Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Арбағиш", "Зиёкор", "Гулшан" оилавий шифокорлик пунктларини мукаммал таъмирлашга 3 миллиард 204 миллион сўм йўналтирилган.
Жумладан, лойиҳа доирасида 1,1 миллиард сўм ҳисобига "TEXNO QURILISH-889" МЧЖ томонидан "Арбағиш" оилавий шифокорлик пунктининг том қисми, эшик-ромлар, муҳандислик тармоқларини янгилаш, қўрғон қуриш, пардозлаш ишлари бажарилди.
Муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.
Вилоят раҳбари кейинги манзилда "Арбағиш" маҳалласидаги 21-мактаб учун барпо этилаётган 210 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қурилиши билан танишди.
Жараённи тезлатиш, сифатга эътибор қаратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.