27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
Ҳаёт билан ҳамнафас ҳар дам,
Илҳом, ижод ҳамиша ҳамдам
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан маросим ўтказилди. Унга вилоятимизда фаолият юритаётган республика ва вилоят матбуот нашрлари, телевидение ва ижтимоий тармоқлар ижодкорлари таклиф этилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов тадбир қатнашчиларини яқинлашиб келаётган касб байрами билан муборакбод этди. Қалам аҳлининг тиббиётда кечаётган ислоҳотлар натижаларини, тиббий хизмат кўрсатишни такомаллаштириш борасидаги янгиликларни, айниқса, соғлом турмуш тарзи моҳиятини оммага етказишдаги хизматларини алоҳида таъкидлади.
Тантанали тадбирда бир гуруҳ фаол журналист ва блогерларга байрам совғалари топширилди.