Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 майдаги "Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-243-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги Қўмитаси ва Корея Халқаро саломатлик жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда онкологик ва юқумли касалликларни олдини олиш бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш ва диагностика салоҳиятини кучайтириш лойиҳаси" доирасида вилоятимизда қатор семинар-тренингларни ташкил этди.
Қўмитанинг Ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Эргашева бошчилигидаги тарғибот гуруҳи илк бор Наманган шаҳридаги "Маърифат" маҳалласи фуқаролари билан дилдан суҳбат қурди.Ҳудуддаги 38-мактаб залида бўлиб ўтган ўта долзарб мавзулардаги тадбирлар маъруза, юқумли касалликларнинг олдини олиш борасидаги маслаҳат ва тавсиялар ҳамда қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Давлатобод туман Гулобод маҳалла "Маданият маркази"да давом этган навбатдаги тадбирда 150 нафардан кўпроқ маҳалла аҳли қатнашди.
Вилоят маҳалла, соғлиқни сақлаш ва санитария эпидемиологик -осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бу каби тарғибот усули аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишда самарали эканини кўрсатди.
Қўмитанинг Наманган вилоят бошқармаси ОАВлар ва
жамоатчилик билан ишлаш бўлими.