Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Косонсой туманидаги ўрганишлари жараёнида "Гулобод" маҳалласида жойлашган янгитдан қурилган туғруқ комплексининг очилиш маросимида қатнашди.
Инвестиция дастури асосида янгидан қурилган мазкур 130 ўринли туғруқхона биноси тақдимоти катта шодиёнага айланди.
Қурилишга 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бу ерда туғруққа қабул қилиш, уни муваффақиятли амалга ошириш, она ва чақалоқ соғлиғини муҳофаза қилиш учун барча шароитлар яратилди. 7 та туғруқ зали, 3 та жарроҳлик амалиёти хоналари замонавий жиҳозланди.
Рамзий лента қирқилгач, иштирокчилар бу ерда яратилган шароитлар билан танишдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.