Наманган шаҳрининг "Ғунча" маҳалласида 12-сонли оила поликлиникаси бино-иншоотида тўла реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев, ушбу маҳалладан сайланган депутатлар, нуронийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Янги, замонавий, қулай шароитларга эга поликлиника биноси қайта таъмирланди. 200 қатнов қувватига эга бўлган оилавий поликлиника барча турдаги замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланган.
Оилавий поликлиника 8 та МФЙнинг 30000 нафардан зиёд фуқароларига бирламчи тиббий хизмат кўрсатади.
Ушбу поликлиника учун "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида 4 маротаба аҳоли томонидан овоз йиғиш орқали ғолиб бўлиб, 2 миллиард 82 миллион сўм маблағ ютиб олинган эди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу электрон поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйилишидан асосий мақсад қоғозбозлик ва маблағ харажатларини камайтиришдир. Бемор уйида турган ҳолда поликлиникада врач кўригига боришини телефон орқали хабар қилиб, айтилган вақтда врач ҳузурида бўлади ва ортиқча вақт сарфлаш йўқолади.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.