Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилоят Кенгашининг 28 апрель – "Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш" кунига бағишланган "Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири" мавзусидаги илмий маърузалар ҳамда "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш" вилоят кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси директори Эркинжон Юсупов иштирок этди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлардан Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат техник инспектори Зафаржон Умаров , вилоят СЭО ва ЖС мутахассислари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашлари раислари, ташкилотчилари, касаба уюшмалари ви­лоят Кенгашининг масъул ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир якунида кўрик-танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Улар орасида соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ҳам бор. Жумладан, меҳнат муҳофазаси бўйича "Энг яхши касаба уюшма ташкилоти" номинациясида биринчи ўринни Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси (Қурбоной Жабборқулова), иккинчи ўринни Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси (Матлубахон Ҳакимова), "Энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш вакили" номина­цияси бўйича биринчи ўринни РШТЁИМ Наманган филиали (Бунёд Қурбонбоев), иккинчи ўринни эса Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси (Саломатхон Саркорова) қўлга киритди.

Аббосхон МАМАДАЛИЕВ.