Вилоятимиз шифокорлари аҳоли тиббий саводхонлигини ошириш, соғ­лом турмуш тарзи ва репродуктив саломатлик тарғиботини кучайтириш мақсадида изчил иш олиб бормоқдалар. Яқинда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали вакиллари Наманган давлат педагогика институти талабалари билан учрашдилар. Суҳбат жараёнида бўлғуси ўқитувчиларнинг соғлом ҳаёт ҳақидаги тушунчалари бойитилди.