Косонсой туманида "Аҳоли ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида 3 босқичли кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Машғулот давомида туман ҳудудида бу ўта юқумли касаллик хавфи туғилганда унинг олдини олиш, белгилари, оқибатлари ҳақида аҳолига маълумот етказиш, чалинганликда гумон қилинган беморларни шифохонага жўнатиш жараёнлари назарий ва амалий тушунтирилди.