Ушбу суратда 2-оила поликлиникасидаги соғломлаштириш жараёни ифодаланган. Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази акушер-гинекологи Наталья Ильинанинг таърифлашича, тиббий тадбирга аҳолининг қизиқиши ғоят юқори. Бу фуқароларнинг тиббий маданияти юксалиб бораётганлигидан далолатдир.
Ҳафталик давомида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом овқатланишга эътиборни қаратиш, оналик ва болалик муҳофазасига оид суҳбатлар ҳам ўтказилмоқда.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.