Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиали биносида "Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш, бу борада соҳа ходимларининг масъулиятини ошириш" мавзусида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Дастлаб тадбир қатнашчиларига коррупция жиноятлари ва унинг салбий оқибатларини тарғиб қилувчи қисқа метражли видеороликлар намойиш этилди.

Мазкур тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, вилоят прокурорининг ўринбосари Дилмурод Сайфиддинов, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жи­ноят­ларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Бунёдбек Маҳмудов ҳамда вилоят ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Дониёр Эрматовлар сўзга чиқиб, вилоят соғлиқни сақлаш тизимида содир этилаётган коррупция жиноятлари ва ман­фаатлар тўқнашуви ҳолатларининг таҳлили, дори воситалари ва тиббий буюмларининг давлат хариди, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, ишга қабул қилишдаги таъмагирлик ҳолатларига чек қўйиш ва аҳолига кўрсатилаётган малакали тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш ҳақида тўхталдилар. Тизимда кор­руп­ция­вий омилларни бартараф этиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга шарт-шароит яратиб бераётган салбий омиллар ҳақида тадбирда иштирок этган 200 нафардан зиёд тиб­биёт соҳасидаги раҳбар-ходимларга атрофлича тушунчалар бериб ўтдилар.

Тадбир сўнггида соғлиқни сақлаш тизимини "Коррупциядан холи соҳа"га айлантириш, бу иллатга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар белгилаб берилди ва масъулиятлари оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.