Давлатобод туманининг Ирвадон маҳалласида жойлашган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биноларида Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сонли қарорига асосан кенг кўламли мукаммал таъмирлаш ишлари бошланганлиги муносабати билан:
1. Мазкур шифохонанинг аллергология, кардиология, неонатология, болалар бўлими, неврология, онкогемоталогия, лор ва кўз касалликлари бўлимлари Давлатобод туманидаги "Тадбиркор" маҳалласида янги қуриб битказилган болалар шифохонасига вақтинча кўчирилди.
2. Айни пайтда травматология, урология ва хирургия бўлимлари эса Давлатобод туманидаги 1-шаҳар шифохонасида фаолият олиб бормоқда.
3. Бундан ташқари "Маслаҳат" поликлиникаси, яъни амбулатор беморлар қабули Давлатобод туманидаги 18-оила поликлиникасида ўтказилмоқда.
ВБКТТМ маъмурияти.
Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли марказий поликлиника биносида 2024 йил 26 февраль кунидан таъмирлаш реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги сабабли поликлиника биносида жойлашган шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти шаҳар марказий шифохона биносига;
Травматология пункти бўлими 4-сонли оилавий поликлиника биносига;
Врач-стоматологлар фаолияти 5-сонли оилавий поликлиника биносига;
Врач-болалар жарроҳи 1-сонли оилавий поликлиника биносига;
Врач-уролог 2-сонли оилавий поликлиника биносига;
Врач жарроҳлар фаолияти 2-, 10-сонли оилавий поликлиникалар биноларига;
Поликлиникадаги бошқа бўлимлар ва ходимлар 3-сонли оилавий поликлиника биносига кўчирилганлиги маълум қилинади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.