Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари томонидан "Соғлом талаба" лойиҳаси доирасида Наманган давлат университетининг талаба-ёшлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу куни 400 нафардан ортиқ йигит-қиз лор, терапевт, уролог, офтальмолог, невролог, кардиолог, эндокринолог ва бошқа мутахассислар қабулида ва УЗИ текширувида бўлди. Тиббий кўрик натижалари бўйича соғлиғида нуқсон аниқланганларга шифокорлар томонидан зарур тавсия ва даволанишга йўлланмалар берилди.
Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Ахборот хизмати.