Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси Наманган вилоят бўлимининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Ассоциациянинг вилоят бўлими фаолиятини намунали йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алиёр Нуралиев ва Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси раиси Зафар Сидиқовлар сўзга чиқдилар.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Ассоциация вилоят бўлимини бошқариб келган Доно Убайдуллаева бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод қилинди. Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Наманган вилояти бўлими бош мутахассиси Дилором Шарифжоновна Маматхонова мазкур вазифани давом эттириш билан бирга, Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси Наманган вилояти бўлими раиси этиб сайланди. Шунингдек, бўлимнинг бошқарув аъзолари ва тафтиш комиссияси тасдиқланди.