Давлатобод тумани тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонасида ёнғин ўчириш амалий-тактик ўқув машқи ўтказилди. Шартли равишда шифохона биносининг биринчи ва иккинчи қаватларида чиққан оловга қарши ҳаракатлар синаб кўрилди.
Ўқув машқига 2-ёнғин қутқарув қисмининг 2 та жанговар бўлинмаси ва АЛ-30 автомобиллари, 31-ёнғин қутқарув қисмининг 1 та жанговар бўлинмаси, қутқарув отряди ва туманнинг ҳамкорликдаги хизматлари ҳам жалб этилди.
Машқ якуни бўйича ёнғин қутқарув бўлинмалари ва туманнинг ҳамкор хизматлари ходимлари ўртасида йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, эҳтимолий фавқулодда вазиятлар, жумладан ёнғинларни бартараф этишга оид йўриқномалар бериб ўтилди. Шифохонанинг машқда иштирок этган ходимларига кутилмаган ҳодисотлар вақтида қандай ҳаракатланиш, ўзини ва бошқаларни ҳимоя қилишда мавжуд имкониятлардан тез, аниқ, самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари тушунтирилди.
Исломжон АДҲАМОВ,
Давлатобод ТТБ марказий шифохонаси техника
хавфсизлиги мутахассиси.