Жорий йилнинг 2 декабрь куни Давлатобод туманидаги "Маданият маркази"да Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирокида соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ҳамда фармацевтика тармоғидаги ишлаб чиқарувчилар ва дорихона раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда вилоятдаги 15 дан ортиқ фармацевтика воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар, 300 дан ортиқ дорихоналар, вилоят, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар раҳбарлари иштирок этишди.
Мулоқот давомида тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан бугунги кунда фармацевтика тармоғини ривожлантириш йўлида яратилаётган шарт-шароитлардан келиб чиқиб янги лойиҳаларни амалга ошириш, корхоналар фаолиятини кенгайтириш, экспорт-импорт масалаларида бир қатор таклифлар билдирилди.
Шу билан бирга, вилоятдаги ҳар бир тиббий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг муаммолари ўрганилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар улушини ошириш, фармацевтика маҳсулотларининг давлат харидларини ташкил этишда уларнинг таклифини кўриб чиқишни такомиллаштириш ҳақида фикр алмашилди.
Тадбирда вилоятдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси билан танишилди.
Namangan SSB.24.