Ҳавонинг юқори даражада исиши, ҳар хил ифлосланишлар – биз учун кундалик янгиликларга айланиб бормоқда. Чунки қуёш ерга жуда кўп миқдорда иссиқлик юборади. Уларнинг кўпи ўсимликлар орқали сўриб олинади. Аммо яна қайта буғланиш орқали табиатга ўтади. Биз билган хавфли газлар бу иссиқликни қайта ҳавога қайтаради, уларни осмондан чиқиб кетишига йўл қўймайди ва атрофимизда бу иссиқлик ҳаво ҳароратини кўтариб юборади.
Иқлимда газ миқдори сезиларли даражада ошиб кетди ва шунинг учун ҳам кунлар жуда иссиқ. Олимлар ернинг ўртача ҳарорати охирги юз йилда 0.6 даражага ортганини таъкидлашмоқда. Бу газлар турли хил ҳодисаларга олиб келмоқда.
Жумладан:
– Антарктидадаги музларнинг эриши, сув миқдорини орттирмоқда.
– Сув миқдори кўтарилганлиги туфайли қирғоқ бўйидаги шаҳарларнинг сув остида қолиб кетиши эҳтимоли юзага келади.
– Кўлларнинг ҳарорати кўтарилди, Маржонқояларнинг 2100 йилга қадар йўқ бўлиши башорат қилинмоқда.
Албатта, мусаффо осмонимизга зарар етказадиган бундай муаммоларни бартараф этишимиз учун ҳар хил ечимлар излашимиз керак. Булардан бири электр мобиль машиналардан фойдаланишдир. Бу йўл билан иқлим ўзгаришининг олди олинади. Улар ўзларидан зарарли газ ишлаб чиқармайди. Чунки электр энергияси билан қувватлантирилади.
Дарахтлар – табиатдаги зарарли газларни ютиб, кислород ишлаб чиқарувчи ўсимликлардир. Афсуски, ҳозирда дарахтлар сони ҳам бизнинг эҳтиёжларимиз сабаб камайиб бормоқда. Асосан, улардан қоғоз ишлаб чиқариш, қурилишлар учун фойдаланиляпти. Ўрмонлар ҳажми ҳам сезиларли даражада камайиб боряпти.
Сувдан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари жуда катта. Томчилаб суғоришни ташкил этиш, ўз навбатида иқлим ўзгаришларига мослашиш учун хизмат қилади. Ҳозирда сув манбаи ҳам камайиб бормоқда. Охирги 15 йилда Каспий денгизининг Қозоғистонга тегишли қисми сезиларли, яъни 7,1 фоизигача қисқаргани айтилмоқда.
Қайта тикланувчи энергия манбаларига келсак, қуёш, шамол энергияларидан фойдаланиш билан биргаликда атом энергетикасини ривожлантириш орқали атмосферага зарарли газлар чиқарилишининг олдини олиш орқали иқлим ўзгаришлари оқибатларини маълум бир даражада камайтириш мумкин.
Бу иқлим ўзгаришини фақатгина биз – халқимиз, бутун дунё бир бўлиб енга оламиз, биз қила оламиз! Шу мақсадда доимо ҳаракат қиламиз, ҳеч қачон тўхтамаймиз. Натижада дунёнинг глобал исишини енга оламиз. Ва ниҳоят ўз ҳаётимиз ҳақида доимо қайғурамиз.
Мумтозбегим ҲАСАНБОЕВА.