Тадбирни сиҳатгоҳ бош врачи Саломатхон Арзиматова кириш сўзи билан очди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Маънавият ва маърифат Кенгаши масъул котиби, "Шифокор ва ҳаёт" газетаси муҳаррири Абдулла Ғозиев "Ким эдигу ким бўлдик" мавзусида маъруза қилар экан, истиқлол йилларида мамлакатимизда юз берган ўзгаришлар, ҳусусан соғ­лиқни сақлаш тизимида кечаётган ислоҳотлар самаралари тўғрисида батафсил тўхталди.

Шоир ва драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Лутфилло Маҳмуд, вилоят ўлкани ўрганиш музейи илмий ходими, санъатшунослик фанлари номзоди Алижон Азизовларнинг чиқишларида эса мустақиллик шарофати билан миллий қадриятларимиз қайта тикланганлиги, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меъросини асраб-авайлаш ва ўрганишга эътибор кучайтирилганлиги таъкидланди.

Давлатимиз мустақиллигининг шонли йигирма тўрт йиллигига бағишланган байрам тадбири дастурига мувофиқ истиқлолни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Шодиёна шукуҳи боис жамоа аъзолари-ю даволанувчи болалар қалбида фахру ифтихор туйғулари мавжланди.