Мустақиллик айёмининг 32 йиллиги арафасида Косонсой тумани аҳолиси қурувчилардан ажойиб туҳфа олди. Қайта таъмирланиб, кўркам қиёфага келтирилган туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси биноси фойдаланишга топширилди. Тақдимот маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳудудни ижтимоий-ривожлантириш борасидаги эзгу ишлар кўлами тобора ортиб бораётганлигини алоҳида қайд этди.

Инвестиция дастури доирасида "Сифат кафолат стандарт сервис" хусусий корхонаси бинокорлари 7 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига 400 қатновли туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бино ва иншоотларини замонавий андозаларда реконс­трукция қилдилар. Хусусан, хоналар тиббиётдаги халқаро меъёр ва давр талаби асосида ихтисослаштирилди. Натижада тўртинчи қаватдалиги учун қи­йинчилик туғдириб келаётган рентген хонаси биринчи қаватга жойлаштирилди. Биокимёвий ва умумий таҳлил лабораториялари учун биринчи қаватдан 11 та хона ихтисослаштириб берилди.