Анжуманнинг очилиш маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов сўзга чиқди. Нотиқ мамалакатимизда истиқлол йилларида аҳоли саломатлигини мус­таҳкамлашда улкан ютуқларга эришилганлигини таъкидлади. Айниқса, сил касалликларини олдини олиш ва даволашда юқори натижалар қайд этилмоқда. Шу билан бирга мазкур касалликка қарши курашни янада кучайтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шифокору ҳамширалар касбий маҳоратини оширишга қаратилган бундай анжуманларда тўпланган тажрибалар келгусида ижобий самаралар беради.

Машғулотларни пойтахтимиздаги "Интилиш" нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Татьяна Никитина, Тошкент шаҳар силга қарши кураш шифохонаси бош врачи Дилдора Аббосовалар олиб боришди. Янгича услуб ва ёндошувлар воситасида беморларни самарали даволашга оид билим ҳамда тушунчалар бо­йитилди.