Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ташаббуси билан "Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва тиббиёт ходимларига меҳнат таътиллари беришдаги имтиёзлар" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Унга тармоқ ташкилотларининг бошланғич касаба уюшмаси раислари, кадрлар инспекторлари, иш ҳақи ҳисобчилари, дахлдор идора ва муассасалар вакиллари таклиф этилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси А. Мамадалиев ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бў­йича меҳнат техник инспектори С. Ғоибов мавзу юзасидан маъруза қилдилар.

Нотиқлар тармоқ келишуви, ҳудудий келишув, жамоа шартномалари асосида белгиланган имтиёзларни татбиқ этиш, ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида киритилган шартларни бажариш тартиб-тамойиллари ҳақида атрофлича йўл-йўриқ, тасвия ва маслаҳат бердилар. Таъкидлаб ўтилганидек, меҳнат таътили муддати бўйича янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексида белгиланган қоидалар ҳамда жамоа шартномасига асосан қўшиб берилиши лозим бўлган кунлар, уларнинг давомийлиги, ноқулай шароитларда ишловчиларга меҳнат таътили учун ҳақ ҳисоблаш меха­низми­ни изчил татбиқ этиш долзарб вазифадир.

Ўқув семинари иштирокчилар ва мутахассисларнинг қизғин савол-жавоблари билан юксак самара ва таъсирчанлик касб этди. Тадбир якунида иш берувчилар вакиллари ва касаба уюшмаси ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси белгилаб олинди.