Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида "Шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати раҳбарияти ва тузилмалари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятлар шароитида кўп сонли жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишдаги ҳаракатлари" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Дастлаб иштирокчилар мутахассисларнинг мавзуга оид маърузаларини тинглаб, саволларга жавоблар олдилар. Амалий босқичларда кузатувчилар РШТЁИМ НФга табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар натижасида кўп сонли жабрланганлар келтирилганда уларни саралаш ва тиббий ёрдам кўрсатишга тайёргарликни кўздан кечирдилар. Сўнгра қабулхонага шикастланганлар келтирилганда уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнлари амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Ўқув машқи якунида РШТЁИМ НФ ва вилоят ФВДҚТ соҳавий хизматлари оммавий жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга "Тайёр" деб баҳоланди. Кузатувчилар 153 нафар шахсий таркибдан иборат тузилмаларнинг ҳаракатлари, тиббий ходимларнинг билим ва кўникмалари, 7 та махсус техникаларнинг шайлиги, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режалари тўғри ишлаб чиқилганлигини эътироф этдилар.