Руқия ҒОЗИЕВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими етакчи мутахассиси
"Шифокор ва ҳаёт" тиббиётдаги ислоҳотлар, саломатликни сақлаш ва соҳа фидойилари фаолиятини малакали ёритиш билан бирга ўзбек журналистикаси ижодий тажрибаларини бойитишга салмоқли ҳисса қўшаётганлиги билан касбдошлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Ундаги мақолалар, суҳбатлар, хабар ва репортажлар жанр талабларига тўлақонли жавоб бериши, оммабоп тил ва услубларда тақдим этилиши туфайли газета мухлисларининг меҳрини қозонмоқда.
Айниқса, саҳифаларда бадиий ижод намуналарининг бериб борилиши, ёзувчи ва шоирларнинг тез-тез таклиф этилиши, ижодкор тиббиётчилар асарлари эълон қилиб турилиши соғлиқни сақлаш ходимларининг маънавий-маърифий салоҳиятларини янада камол топтиришга хизмат қилмоқда, десам муболаға эмас.
"Шифокор ва ҳаёт" ўз журналистик мактабини яратиш баробарида адабиёт ва ижод аҳли, ҳаваскор-ижодкор шифокорларга эътибори билан Наманган адабий муҳити янада гуллаб-яшнашига ҳам доимо мададкор бўлаверсин.