Поп тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чоркесардаги 24-сонли оилавий поликлиникага вилоят тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида "Саломатлик карвони" етиб борди.

Бунда вилоят тиббиёти тор соҳа мутахассислари билан биргаликда 18 ёшгача бўлган болалар ҳамда туғиш ёшидаги аёллар, катталар ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Унга окулист, Лор, травматолог, эндокринолог, кардиолог, нев­ропатолог, педиатр, гинеколог, психиатр, тери-таносил касалликлари ва бошқа мутахассис шифокорлар жалб этилди.

Жараён давомида аҳоли лаборатория, УЗИ, ЭКГ текширувларига ҳам чорланди.

Худди шундай карвонлар бош­қа барча туманларда ҳам фаолият юритди.