Норин туманидаги 47-сонли махсус интернет мактабида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкилланди.
"Саломатлик куни"да туман тиббиёт бирлашмаси ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари иштирок этдилар.
Мутахассислар томонидан туман аҳли, айниқса аёллар ва болаларнинг саломатлиги астойдил ўрганилиб, касаллиги аниқланганларни соғломлаштириш чоралари кўрилди.
Зеро, давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизимига берилаётган эътибор кундан-кун ўз самарасини бермоқда.