Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Наманган шаҳридаги "ANAMED" тиббий диагностика маркази раҳбари, "Дўстлик" ордени соҳиби Носирбек Абдурашидович Абдуллахоновга яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро тиббиёт форумида юксак мукофот тақдим қилинди.
ЎзЛиДеП фаоли, сенатор Носирбек Абдуллахонов соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини самарали ташкил этишдаги хизматлари учун "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, юртимиздаги сенаторлар орасида биринчи бўлиб, "Сенатор стипендияси"ни жорий этган Олий Мажлис Сенати аъзоси Носирбек Абдуллахонов 2022 йилнинг октябрь ойида ёш авлод камолоти йўлидаги алоҳида ташаббуслари учун "Халқ таълими ҳомийси" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.
Namangan24.uz