Халқимиз "Саломатлик – туман бойлик" деб бежиз айтмайди. Чиндан ҳам эл-юртимиз одамлари соғ-омон, тинч-хотиржам яшаса, юрт обод ва фаровон бўлади.

Ҳозирда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аҳоли саломатлиги учун "Саломатлик сайллари" ташкил этиб келинмоқда. Унга кўра, узоқ чекка шаҳар ва туман марказларида бепул мобиль поликлиникаларда пойтахт шифокорлари ташриф буюришиб, аҳолига яқиндан тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

Ана шундай тадбир Чортоқ туманида ҳам бўлиб ўтди.

Тиббий кўриклар инсон соғлиги учун муҳим бўлган «Пиёда 5000 қадам юриш» ло­йиҳасига уланиб кетди.

Раҳимжон МИНГБОЕВ.