Наврўз айёми арафасида вилоятимизда бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар фойдаланишга топширилди.
Янги Наманган тумани ҳудудидаги 16-сонли оилавий поликлиниканинг Шербулоқ филиали ҳам ҳудуд аҳлига хизмат кўрсатишга шай ҳолатга келтирилди.
Шербулоқ маҳалласида қад ростлаган ушбу тиббий муассасада шу ҳудуддаги 4200 нафар аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизмати кўрсатилади.
Поликникада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор тиббий хизматлар йўлга қўйилган. Жумладан, 2 та тиббий бригада ва оила шифокори мавжуд. Бундан ташқари, тор доирадаги мутахассислар, гинекология, лаборатория, ЭКГ ва УЗИ врачлар хизмати ҳам йўлга қўйилади.
Янги оилавий поликлиника филиалининг очилишида туман ҳокими Ж. Абдуллаев, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги республика ишчи гуруҳи вакили Э. Уролов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.