Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида "ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!" деб номланган адабий-мусиқий, маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ташкилланди. Тадбирга мазкур шифохонада фаолият юритиб кетган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган юз нафарга яқин меҳнат фахрийлари, врачу ҳамширалар, кичик тиббиёт ходимлари таклиф қилинди.
– Бундай эъзоз ва эътибордан жуда-жуда мамнун бўлдик, – дейди меҳнат фахрийси Насиба Шарипова. – Наврўз баҳона дўсту қадрдонлар билан, шогирдлар билан дийдорлашдик. Бир дастурхон атрофида жамландик. Ташкилотчилардан миннатдормиз...
Манзура ЭРГАШЕВА.