Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Туркиянинг UnioMed тиббиёт муассасаcи асосчилари Амин Шарабиайни ва Жалил Жавадовларни қабул қилди.
Вилоят ҳокими ҳамкорларга Наманганда тиббиётни ривожлантириш истиқболлари ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Бугунги кунда вилоятимизда тиббий муолажалар ўтказилиши зарур бўлган йўналишлар хусусида тиббиёт экспертларига ўз таклифларини билдирди.
Маълумки, UnioMed жаҳоннинг етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
– Ҳар хил қоғозбозликни четга суриб, Сизлар билан бошлаган ҳамкорлигимиз албатта натижа беради. Ўтган ойда Liv Hospital билан ҳамкорлигимиз доирасида вилоятдаги тиббиёт марказлари директорлари ва шифокорларидан иборат делегацияни Туркияга юбордик. Улар бир ҳафта давомида онкология, нейрохирургия, неонатология, лор, травматология, ортопедия каби йўналишларда тажриба алмашдилар. Энг асосийси – янги, ҳашаматли тиббиёт муассасалари қуриш эмас, балки, тиббиёт ходимларини тўғри бошқариш! Бизнинг ҳамкорлигимиз натижасида Туркияга шифо истаб бораётган юртдошларимиз шу ернинг ўзида дардларига даво топадилар, – деди вилоят ҳокими.
Туркиялик ҳамкорлар билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш орқали тиббиёт туризмини ҳам йўлга қўйиш, юқори технология талаб этиладиган жарроҳлик амалиётларини Наманганда ўтказиш бўйича босқичма-босқич ишларни давом эттиришга келишиб олинди.
Вилоят ҳокимлиги
Ахборот хизмати.