Мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунида давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.
Давлат хизматчиларининг тиббий кўрикдан ўтиши уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.
Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Республика бўйлаб, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб борадиган давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу жумладан Наманган вилоятида ҳам 330 нафардан зиёд вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Замонавий тиббиёт кўпгина касалликларни даволаш имкониятига эга. Лекин касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонлигини унутмаслигимиз керак.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.