Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов туманда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ҳақида маъруза қилди. Нотиқ соҳа фаолиятини танқидий нуқтаи назардан таҳлил этди. Йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ҳусусида мулоҳазалар билдирди. Бирламчи тизим хизматини тубдан яхшилаш зарурлигига эътиборни қаратди.
Шунингндек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014 - 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳам муҳокама этилди.