Мана, бир неча йилдирки Германиянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик ташкилоти – "GIZ" томонидан республикамизда тиббиёт ходимларига замонавий тиббий аппаратураларда ишлашни, уларни сақлашни, зарарсизлантиришни ўргатиш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилади. Худди шундай курсларда бизнинг филиалимиздан 20 дан ортиқ шифокорлар фаол қатнашиб, ўз билим ва малакаларини оширдилар.

2022 йил 16 декабрь куни РШТЁИМ Наманган филиалига "GIZ" Германия- Ўзбекистон хамкорлик ташкилоти ходимлари ташриф буюришди. Ташриф давомида филиалга берилган юқори технологик тиббий аппаратураларни бошқариш, улар фаолияти давомийлигини сақлаш ҳамда аппаратларнинг санитария тозаловларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган қўлланмаларни (рус ва ўзбек тилида) тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга ҳозирги кунда долзарб бўлган "Зарарсизлантириш ва қайта ишлов бериш" бўйича ҳам қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди. Йиғилиш якунида филиал ходимлари юқори технологик аппаратураларни бош­қариш бўйича зарур кўникмаларга эга бўлдилар.

Бундай ўқув-семинарлар ва учрашувлар нафақат фи­лиал вакилларининг, балки Республикамиз шифокорларининг ҳам замонавий тиббий аппаратларда ишлаш ва бошқариш имконини оширади. Бу ўз навбатида халқимизга замонавий, жаҳон андозаларига мос келувчи, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатишга ва сифатини оширишга олиб келади.

Ҳамидулла УСТАБОЕВ,

РШТЁИМ Наманган филиали бош шифокори.