Бахтимиз қомуси қабул қилинган сана арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз қатори соғлиқни сақлаш ходимлари ҳам "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирландилар.
Улар орасида (чапдан-ўнгга) вилоят қон қуйиш маркази бош ҳамшираси Саида Тўхтабоева, вилоят перинатал маркази бош ҳамшираси Мукаррамхон Аҳмадалиева ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик муҳофазаси, репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари в. б. Васила Тожибоева ҳам бор.