Икки ярим минг нафардан зиёд ходимларга эга Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси аҳоли саломатлигини асраш учун фидоийлик билан меҳнат қилмоқда. Бу ердаги замонавий бинолар, яратилган қулай шароитлар инсон қадри улуғланаётганига яққол мисолдир.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтаётган Маънавият фестивали иштирокчилари ана шу саломатлик посбонлари билан учрашув ўтказишди. Олимжон Мирзаев, Хуршид Тўхтаев, Дилшодбек Каттабеков, Ҳилола Хўжаева, Жасурбек Раҳимов, Зарифа Алимқулова, Камрон Отажонов, Нилуфар Саидоваларнинг жонли чиқишлари даврага ғоят файз берди, қўшиқлар рақсларга уланди.

Меҳмонлар шифохона бўлимларга кириб, даволанувчиларга сиҳатлик тилаш билан бирга эсдалик совғалари тарқатишди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.