2022 йилнинг 14 октябрь куни Наманган шаҳрида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг "Шошилинч тиббиётдаги инновациялар" мавзусидаги XVII Республика илмий-амалий анжумани ташкилланади.
Умид қиламизки, мазкур анжуман олимларнинг, соғлиқни сақлаш ташкилотчиларининг ва турли мутахассисликдаги шифокорларнинг интилишларини шошилинч тиббий хизматнинг устувор муаммоларини ечиш йўналишида бирлаштиради ҳамда бардавом ва самарали илмий-амалий ҳамкорликни юзага келтиради.
Тадбирлар режасида бир кун аввал -13 октябрь куни қуйидагилар назарда тутилган: юрак-ўпка реанимацияси, юрак-қон томир касалликларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг замонавий жиҳатлари, найсимон суяклар асоратланган синишларини даволашда замонавий усуллар юзасидан таниқли мутахассисларнинг сателлит маҳорат дарсларини ўтказиш кўзда тутилган. Янада эътиборлиси, бу дарсларни РШТЁИМ олимлари билан бирга Жанубий Корея Республикаси, Россия Федерацияси ва Молдовадан ташриф буюрган дунёга машҳур тиббиётчи олимларнинг олиб боришлари кутилмоқда.
Анжуманнинг илмий-амалий дастурига кўра 14 октябрда Наманган шаҳар ҳокимлиги залида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Сўнгра ялпи мажлис бошланади. Унинг кенг миқёсли эканини шундан билиш мумкин:
– Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда инновацион технологияларни қўллаш;
– Шошилинч тиббий ёрдамни ривожлантириш концепцияси ва истиқболлари;
– Шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштириш;
– Ковидсиз шифохонада жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш хусусиятлари;
– АҚШ шошилинч тиббиётида УТТ;
– Тез тиббий ёрдам хизматини рақамлаштиришда Испания тажрибаси;
– 2019-2021 йилларда Қозоғистон Республикасида тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий авиация хизматларини такомиллаштириш;
– Санкт-Петербург тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтида оғир қўшма шикастланишларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш;
– Халқаро телетиббиёт соҳасида минтақавий ҳамкорлик. Марказий Осиё пандемияга тайёргарлик ва жавоб беришни қўллаб-қувватлаш тармоғи мавзуларидаги маърузалар тингланади.
Ялпи мажлис давомида тренинг марказида яна қуйидаги масалаларга диққат-эътибор қаратилади:
– Шошилинч тиббиёт мутахассисларини симуляцион ўқитиш самарадорли;
– Шошилинч тиббиётдаги бугунги кун янги технологиялари келажак истиқболи учун пойқадам;
– ТТЁда инновацион технологиялардан фойдаланиш;
– Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий ахборот технологиялари;
– АҚШ шошилинч тиббиётида тиббий триаж тизими;
– Россия Федерациясида уч даражали шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаш;
– Куйган беморларни интенсив даволашда самарали технологиялар ва бошқа масалаларга.
Демак, анжуман халқаро мақомга ҳам эгадир. Унда дунёнинг таниқли тиббий мутахассислари ва олимлари фаол иштирок этадилар. Албатта, анжуман офлайн ва онлайн тарзида ўтказилади. Бу ҳақда батафсил маълумотларни навбатдаги сонимизда ёритамиз.