Наманган муҳандислик-технология институтида вилоят адлия бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизда хотин-қизларга яратилган шароит ва имтиёзларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Бугунги кунда аёлларни турмушда, ишда, таълим муассасалари ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш долзарб аҳамиятга эга бўлиб бораётганлиги, Гендер тенглиги масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенглик принципини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини мустаҳкамлашга қаратилган 25 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги таъкидланди.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати.