Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Наманган шаҳар туғруқ комплексида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида маънавият ва маърифат соати ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси раҳбари Тоҳиржон Мадаминов, журналист Комилжон Файзиевлар қатнашишди. Улар мустақиллик йилларида Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти ва матонатини намоён этиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтаётгани, сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлашди. Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор ва ислоҳотлар ҳақида фикр юритишиб, соғлиқни сақлаш ходимлари ўз соҳаларига доимо фидойилик билан ёндашишлари лозимлигини яна бир бор уқтириб ўтишди.