Яқинда туман ҳокимлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда мазкур мониторинг якунлари муҳокама этилди. Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Насибахон Бозорова кириш сўзи билан очди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов туманда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Абдумалик Раҳмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ижросига бағишланган маърузаси ҳам эшитилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олимжон Қосимов маърузаларда қайд этилган камчилик ва нуқсонларни тезда бартараф этиш чоралари кўрилишига ишонтирди.
Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов сўзга чиқди.