Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Пахтачи" оилавий шифокорлик пунктида тиббий кўрик ташкил этилди.

Кардиолог,эндокринолог,онколог, ревматолог, невропотолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўриги ҳамда УЗИ, ЭКГ аппаратлари текширувларидан ўтган фуқаролар саломатлигидаги ўзгаришлардан воқиф бўлдилар.

Тиббий кўрикда 168 нафар 40 ёшдан ошганларнинг саломатлигидаги ўзгаришлар таҳлил қилинди. Керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан 72 нафар 3-гуруҳ, 10 нафар 4-гуруҳга кирувчи беморларнинг хонадонига бориб тиббий кўрикдан ўтказилди.

Айниқса, қандли диабетни эрта аниқлаш учун ўтказилган скрининг давомида 3 нафар фуқарода қондаги қанд миқдорининг юқорилиги аниқланиб, эндокринолог назоратига олинди.

Пахтачи МФЙ раиси Қозимжон Абдуллаев мазкур тиббиёт муассасасида аҳолига туну-кун беминнат тиббий хизмат кўрсатиб келаётган олий тоифали фельдшер А. Тошбоевга скутер совға қилди.

ВССБ Ахборот хизмати.