Вилоятимиз тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси ҳам мазкур лойиҳа доирасида изчил бойитиб борилмоқда. Яқинда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга катта миқдорда тиббий жиҳозлар етказиб берилди. Жумладан, Наманган шаҳридаги 1-оила поликлиникаси умумий амалиёт шифокорлари кундалик фаолиятда ўта зарур бўлган замонавий асбоблар билан таъминланди.
Суратда: УАШ врачи Бузаҳро Назарова офтальмоскоп ёрдамида бемор саломатлигини текширувдан ўтказяпти.