Собиқ "Қорамурт" ҚВП биноси туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 млрд. 50 млн. сўм йўналтирилиб, "Минор қурилиш таъмир саноат" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилди. Барча қулайликларга эга муассаса ҳудуддаги 3500 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Бу ерда яшовчилар умумий амалиёт шифокори, патронаж хизмати, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги доя хизмати, 11 турдаги тиббий таҳлилларни ўтказиш бў­йича лаборатория хизмати, профилактик эмлаш хизматидан фойдаланиш, муолажа даврида 120 турдаги дори воситалари билан бепул таъминланиши имкониятига эга бўлдилар.

"Қорамурт" оилавий шифокорлик пункти­нинг очилиш маросимида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, 3-сектор раҳбари Баҳодир Буматов, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тоҳиржон Мўминов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Чортоқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.