Наманган туманининг "Қўшчинор" маҳалласида замонавий андозаларда қуриб битказилган 12-оилавий поликлиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов ва туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов иштирок этдилар.
Ушбу тиббиёт муассасасига маҳаллий бюджет ҳисобидан 850 миллион сўм маблағ сарфланиб, мукаммал таъмирдан чиқарилди. Барча қулайликларга эга муассаса ҳудуддаги 24 600 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Бу ерда яшовчилар умумий амалиёт шифокори, патронаж хизмати, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги доя хизмати, 11 турдаги тиббий таҳлилларни ўтказиш бўйича лаборатория хизмати, профилактик эмлаш хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.
Улуғбек РЎЗИМАТОВ.